Goal24.uz » Transfer » Айни вақтдаги энг қиммат футболчилар ўнлиги элон қилинди (КПМГ)

Айни вақтдаги энг қиммат футболчилар ўнлиги элон қилинди (КПМГ)

Автор: admin

Нидерландиянинг КПМГ аудиторлик компанияси ушбу рўйхатни тақдим этди.
Энг қиммат футболчилар рейтингини тузишда бир нечта омиллар ҳисобга олинди: футболчининг ҳозирги даражаси, ҳолати, шартнома муддати ва айни кундаги формаси.
Унга кўра, биринчи ўринда ПСЖ форварди Килиан Мбаппе қайд этилди, унинг нархи 189 млн эврони ташкил қилади. Кейинги ўринлардан Эрлинг Холанд (“Боруссия Д”, 131 млн эвро) ва Харри Кейн (“Тоттенхем”, 127 млн) жой олган.
КПМГ талқини бўйича дунёнинг энг қиммат футболчилари:
1. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – € 189 млн;
2. Эрлинг Холанд (“Боруссия” Дортмунд) – € 131 млн;
3. Харри Кейн (“Тоттенхем”) – € 127 млн;
4. Маркус Решфорд (“Манчестер Юнайтед”) – € 121 млн;
5. Рахим Стерлинг (“Манчестер Сити”) – € 119 млн;
6. Неймар (ПСЖ) – € 116 млн;
7. Кевин Де Брёйне (“Манчестер Сити”) – € 113 млн;
8-10. Жейдон Санчо (“Боруссия” Дортмунд) – € 110 млн;
8-10. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”) – € 110 млн;
8-10. Трент Александер-Арнолд ("Ливерпул") – € 110 млн.
1 832   
Добавить комментарий
Ваше имя: *