Goal24.uz » Ўзбекистон » Четлатиш, пеналтилар ва камбек. Турсуновнинг дубли ОКМКга камчиликда «Бунёдкор» устидан иродали ғалаба келтирди

Четлатиш, пеналтилар ва камбек. Турсуновнинг дубли ОКМКга камчиликда «Бунёдкор» устидан иродали ғалаба келтирди

Автор: admin

Суперлига 8-тури доирасида ОКМК ўз майдонида «Бунёдкор» устидан муҳим ғалабага эришди.
Учрашувда Жокич қизил картчока олгач, Ғиёсов пеналтидан ҳисобни очганига қарамай, Миржалол Қосимов шогирдлари иккинчи бўлимда ўйинда туб бурилиш ясашди. Санжар Турсуновнинг дубли ва Сардор Раҳмоновнинг голи Олмалиқ клубига муҳим ғалабани келтирди – 3:1.
Натижада ОКМК очколарини 16тага етказиб 3-ўринда қолган бўлса, «Бунёдкор» 11 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Суперлига 8-тур. 14 май
ОКМК - «Бунёдкор» - 3:1 
Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)
Голлар: Санжар Турсунов 58 пеналти, 74, Сардор Раҳмонов 77 – Хуршид Ғиёсов 38 пеналтидан.
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов, 23.Ёван Жокич, 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов (5.Дилшод Жўраев, 46), 94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 18.Александр Касян (9.Зафар Полвонов, 79), 28.Шохруҳ Гадоев (11.Мурод Тошматов, 85).
«Бунёдкор»: 1.Равшан Ягудин, 4.Даврон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 9.Фаррух Икромов (13. Лутфулло Тўраев, 60), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (49. Иброҳим Томива, 74), 35.Иброҳим Ибрагимов.
Четлатиш: Ёван Жокич (34).
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *