Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барселона" ёзда бирданига 3 та ҳужумчини таркибга қўшиб олмоқчи

"Барселона" ёзда бирданига 3 та ҳужумчини таркибга қўшиб олмоқчи

Автор: admin

Уларнинг барчаси ўз ишининг устаси.
"Барселона" яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида бирданига 3 нафар ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин.
Марcа нашрининг хабар беришича, "кўк-анор ранглилар" бу борада "Реал Соседад" ҳужумчиси Александр Исак ҳамда тез орада эркин агентга айланадиган Серхио Агуеро ва Мемфис Депай билан музокаралар олиб бормоқда.
21 ёшли Исак жорий мавсум "Реал Соседад" сафида 42 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 30 миллион эврога баҳоланмоқда.
32 ёшли Агуеро бу мавсум “Манчестер Сити” сафида 18 та ўйинда иштирок этди ва 4 та гол урди.
27 ёшли Депай “Лион” сафида бу мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19 та гол ёздириб қўйди.
264   
Добавить комментарий
Ваше имя: *