Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Салоҳни Эвропанинг бошқа бир гранд клубида кутишмоқда

Салоҳни Эвропанинг бошқа бир гранд клубида кутишмоқда

Автор: admin

Мбаппе кетаверсин!
Агар Килиан Мбаппе жамоадан кетишга қарор қилса, ПСЖ "Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолаши мумкин.
ЭСПН нашрининг хабар беришича, ПСЖ спорт директори Леонардо Мбаппенинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини аллақачон тузиб қўйган. Улар орасида Салоҳ ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳнинг "Ливерпул" билан шартномаси якунланишига яна икки йил бор. Бироқ агар мерсисайдликлар келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга кирита олмаса, ПСЖнинг Салоҳни ўз сафига қўшиб олиш имконияти нисбатан юқори бўлади.
Қайд этилишича, ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Салоҳнинг мухлиси ҳисобланади. Аммо “Ливерпул” Муҳаммадни 80 миллион эвродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
28 ёшли мисрлик футболчи бу мавсум “Ливерпул” сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 27 та гол урди.
96   
Добавить комментарий
Ваше имя: *