Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Давид Луиз "Арсенал" масаласида бир қарорга келди

Давид Луиз "Арсенал" масаласида бир қарорга келди

Автор: admin

Ҳозирча у фаолиятини қаерда давом эттириши номаълум.
"Арсенал"нинг бразилиялик марказий ҳимоячиси Давид Луиз жамоадан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда Тҳе Атҳлетиc нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли футболчи бугун "канонирлар" раҳбарияти билан учрашган. Луиз ушбу учрашув чоғида клуб билан амалдаги шартномасини узайтирмаслигини маълум қилган.
Давид Луиз "Арсенал" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 73 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.
Луизнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига этади. Шу сабабли у клубни эркин агент сифатида тарк этиш ҳуқуқига эга.
44   
Добавить комментарий
Ваше имя: *