Goal24.uz » Жаҳон » Марадона зўрми ёки Месси?

Марадона зўрми ёки Месси?

Автор: admin

Лео терма жамоада муҳим совринларни қўлга киритиши керак.
"Бавария" клуби ва Германия терма жамоаси собиқ сардори Филипп Лам кимни Аргентина тарихидаги энг зўр футболчи деб ҳисоблашини айтди.
“Месси – фантастик футболчи. Эҳтимол, тарихдаги энг яхши футболчи бўлиши ҳам мумкин. У ажойиб ўйинчи, аммо у миллий терма жамоада буюк совринларга эга эмас. Қолган жиҳатларда унга этадигани йўқ.
Ростини айтсам, унга қарши ўйинларда жуда қийналардим. Мен ҳар доим Месси ҳақида завқ билан гапирганман, лекин худди шу фикрларим Марадонага ҳам тегишли! Айтишим керакки, Марадона нафақат Аргентинада, балки Эвропада ҳам ўзини кўрсатди. Шунинг учун, мен Аргентинанинг энг яхши футболчиси Марадона деб айтаман.
Месси ҳам бунга жуда яқин. Сабабини айтиб ўтдим - у Марадонадан фарқли ўлароқ, терма жамоа билан муҳим унвонларни қўлга кирита олмаган холос”, - деди Лам.
65   
Добавить комментарий
Ваше имя: *