Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Филипп Лам Аргентина тарихидаги энг яхши футболчини айтди

Филипп Лам Аргентина тарихидаги энг яхши футболчини айтди

Автор: admin

«Бавария» клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Филипп Лам Диего Марадонани Аргентина тарихидаги энг яхши футболчи деб айтди.
«Месси – ақл бовар қилмайдиган футболчи. Эҳтимол, тарихдаги энг яхшисидир. У – ажойиб футболчи, аммо у миллий жамоа билан соврин қўлга киритмаган.

Лео – фантастик ўйинчи. Уни бирга-бир вазиятда тўхтатиш мумкин эмас. Ростини айтсам, унга қарши жуда қийналганман. 
Ҳар доим Месси ҳақида завқ билан гапирганман, лекин худди шу гапларим Марадонага ҳам тегишли! 

Марадона нафақат Аргентинада, балки Европада ҳам маълум бир авлодни белгилаб беради. Шунинг учун Аргентинанинг энг яхши ўйинчиси сифатида Диегони эътироф этаман. Месси ҳам деярли унинг қаторида. Сабабини айтиб ўтдим – у Марадонадан фарқли ўлароқ миллий жамоа билан муҳим унвонларни қўлга кирита олмади», – дейди Лам Ла Наcионъга берган интервюсида.
56   
Добавить комментарий
Ваше имя: *