Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Агуеронинг «Барселона» билан шартномаси тафсилотлари маълум бўлди

Агуеронинг «Барселона» билан шартномаси тафсилотлари маълум бўлди

Автор: admin

Жорий мавсум охирида «Манчестер Сити»ни тарк этадиган аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуеро Каталониянинг «Барcелона» жамоасига ўтишга яқин турибди.
Инсайдер Николо Шкиранинг маълум қилишича, томонлар икки йиллик меҳнат шартномасини имзолашга келишиб олдилар. Серхионинг Каталония клубидаги маоши бир мавсум учун 8 миллион еврони ташкил қилади.
Агуеро «Барселона» сафига текинга келиб қўшилади чунки футболчининг шартномаси шу йилнинг ёзида ўз ниҳоясига этади.
32 ёшли аргентиналик ҳужумчи «Манчестер Сити» таркибида 2011 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *