Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман: «Барса» билан доим шундай ҳолат содир бўлади. Устунлик қилдик, «Селта» эса биринчи зарбадаёқ гол урди»

Куман: «Барса» билан доим шундай ҳолат содир бўлади. Устунлик қилдик, «Селта» эса биринчи зарбадаёқ гол урди»

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган «Селта» (1:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз билан доим шундай ҳолат содир бўлади. Рақибдан устунлик қилдик, лекин уларга гол уриш учун бир зарба етарли бўлди... Ва гол узоқ масофадан урилди.
Умуман олганда, ўтказиб юборган голларимизни таҳлил қилсак, омадимиз йўқлиги аён бўлади. Охир-оқибат 10 киши бўлиб таваккал қилдик ва омадсизликка учрадик. Психологик жиҳатдан чарчадик. 
Келажагим ҳақидаги саволлар мен учун эмас. 
Месси тўпурарлик қобилиятини намойиш этди. Умид қиламанки, у «Камп Ноу»даги сўнгги ўйини ўтказмади», — дея Куманнинг сўзларини келтиради АС.
81   
Добавить комментарий
Ваше имя: *