Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан: «Чемпионлик учун курашаётганимизда футболчиларга кетишим ҳақида айтишим мумкинми?»

Зидан: «Чемпионлик учун курашаётганимизда футболчиларга кетишим ҳақида айтишим мумкинми?»

Автор: admin

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган «Атлетик»ка (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Рақиб жарима майдончаси ичида қўл билан ўйналган вазиятлар ҳақида гапирмайман. Футболчилар вазиятни кўришди, аммо майдонда ҳакам бор ва унинг учун бу қўл билан ўйнаш эмас. 
Сўнгги турда ўз футболимизни намойиш этамиз. «Вилярреал» билан қийин ўйин кутиб турибди ва биз ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз керак. 
Келажагим? Қандай қилиб ҳозир футболчиларимга кетаётганимни айтишим мумкин? Соврин учун курашяпмиз ва мен «кетаман» деб айтаманми? Ҳеч қачон бундай қилмайман. Мавсум сўнгигача кутамиз. Сўнгги ўйингача шу ердаман. Энг муҳими – охирги турдаги баҳс», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Марcа.
Аввалроқ Зидан Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган «Севиля» (2:2) билан ўйин олдидан футболчиларга жамоани тарк этишини маълум қилгани хабар қилинганди.
62   
Добавить комментарий
Ваше имя: *