Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона”га Месси ҳам, Гризманн ҳам керак эмас!

“Барселона”га Месси ҳам, Гризманн ҳам керак эмас!

Автор: admin

Уларнинг нишони бошқа юлдузда...
Жорий мавсумда Испания чемпионати ва Эвропа Чемпионлар лигасида бош совринга даъвогарлик қила олмаган “Барселона” аксарият футболчилардан қутилиб, уларнинг ўрнига янги ижрочиларни олишга қарор қилди.
Клуб раҳбарларининг режасига кўра, биринчилардан бўлиб Антуан Гризманн сотиб юборилади. Франтсиялик жаҳон чемпионининг трансферидан келадиган маблағ “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни таклиф қилишга сарфланади.
Жорий мавсумда Гризманн барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 12 та ассистни амалга оширди. Унинг бу натижаси бош мураббий Роналд Куманни қониқтиргани йўқ.
Маълумотларга қараганда, каталонияликларнинг ёзги трансферлар мавсумидаги асосий нишони Эрлинг Холанд ҳисобланади. Агар норвегиялик тўпурар Каталонияга келадиган бўлса, “Барса” хўжайинлари Лионел Мессидан ҳам воз кечишга тайёр.
171   
Добавить комментарий
Ваше имя: *