Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Массимилиано Аллегри «Реал»ни бошқаришга розилик билдирди

Массимилиано Аллегри «Реал»ни бошқаришга розилик билдирди

Автор: admin

«Реал» Зинедин Зиданнинг эҳтимолий кетишини ҳисобга олган ҳолда янги мураббий излашда давом этмоқда.
Мадрид клуби вакиллари «Ювентус» собиқ мураббийи Массимилиано Аллегри билан ўтган ҳафтада учрашишган, дея хабар берди инсайдер Фабризио Романо. Томонлар март ойидан бери алоқада.
53 ёшли мутахассис «Реал»ни бошқаришга рози бўлган. Италия жамоалари ҳам Аллегрига қизиқишмоқда, аммо мураббийнинг асосий мақсади — «Реал»
Аввалроқ, «қаймоқранглилар» бошқарувини Раул ва Ёахим Лёв каби мураббийлар қўлга олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Манба: Фабризио Романо
153   
Добавить комментарий
Ваше имя: *