Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» ҳимоячиси Ла Лиганинг 37-турида «Селта»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Барселона» ҳимоячиси Ла Лиганинг 37-турида «Селта»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Автор: admin

«Барселона» ҳимоячиси Жорди Алба Ла Лиганинг 37-турида «Селта»га қарши ўйиндан (1:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, рақибда деярли имконият йўқ эди. Аммо улар барибир жарима майдони ташқарисидан гол урди. Шундан сўнг, вазият назоратдан чиқиб кетди.
Биз тўртта муҳим ўйинда ғалаба қозона олмадик - бу шармандалик. Бунда албатта биз футболчилар айбдормиз. Биз муҳим паллаларда ғалабага эриша олмадик.
Умид қиламанки, бу Мессининг «Камп Ноу»даги сўнгги ўйини эмас. Гарчи сўнгги қарор унга боғлиқ бўлса ҳам», - дейди Алба.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *