Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. «Андижон» ўз майдонида «Локомотив»га ютқазиб қўйди

Суперлига. «Андижон» ўз майдонида «Локомотив»га ютқазиб қўйди

Автор: admin

Суперлига 9-тури доирасида «Андижон» ўз майдонида «Локомотив»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда ҳисобни мезбонлар форварди Мартин Боаке очган бўлса-да, тайм якунида Темурхўжа Абдуҳолиқов фарқни йўққа чиқарди. 86-дақиқага келиб эса захирадан майдонга тушган Марат Бикмаев «темирйўлчилар»га ғалаба келтирди – 1:2.
Натижада «Локомотив» 14 очко билан 4-ўринга кўтарилган бўлса, «Андижон» кетма-кет 3-мағлубиятидан кейин 4 очко билан 12-ўринда қолди.
Суперлига. 9-тур
17 май (душанба)
«Андижон» - «Локомотив» - 1:2
Ҳакам: Раҳимбек Каримов
Голлар: Мартин Боаке 10 – Темурхўжа Абдуҳолиқов 36, Марат Бикмаев 86.
«Андижон»: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 4.Усмонали Исмоналиев, 7.Мартин Боаке, 9.Комрон Сайдазимов (20.Иззатилло Абдулҳақов, 54) , 10.Жасур Жалолиддинов, 17.Фарҳод Соҳибжонов (14.Дониёр Исмоилов, 81), 18.Абдуғани Камолов, 28.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов (5.Абдувоҳид Ғуломов, 73), 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёрбек Раҳимқулов.
«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшод Комилов (14.Азиз Амонов, 64), 5.Кахи Махарадзе (17.Санжар Қодирқулов, 58), 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Жавоҳир Сидиқов (10.Марат Бикмаев, 78), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 27.Ислом Рашидхонов (20.Жалолиддин Жумабоев 58), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (9.Жавоҳир Алижонов 78), 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *