Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Шомуродовнинг голи "Женоа"га қимматга тушиши мумкин

Шомуродовнинг голи "Женоа"га қимматга тушиши мумкин

Автор: admin

Баллардини сўнгги ўйинда уни майдонга туширадими?
Италия А Серияси 38-тури доирасида Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" сафарда "Каляри" билан баҳс олиб боради. Мазкур беллашувда ҳамюртимиз рақиб дарвозасини ишғол қилса ёки голли узатмани амалга оширса, "Женоа" "Ростов"га 500 минг эвро тўлашига тўғри келади.
Гап шундаки, Шомуродовнинг шартномасида футболчи мавсум давомида "гол+пас" тизимида 10 очко жамғарса, унинг собиқ клуби - "Ростов" қўшимча 0,5 млн эвро маблағга эга бўлиши қайд этилган. Бу ҳақда таниқли журналист Нобел Арустамян ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар тарқатди.

Айни вақтга келиб, Шомуродов ҳисобида "Женоа" таркибида киритган 7 гол ва 2 голли узатма мавжуд.
169   
Добавить комментарий
Ваше имя: *