Goal24.uz » Video lavhalar » Роналду автомобилларини Туриндан олиб чиқиб кетди (видео)

Роналду автомобилларини Туриндан олиб чиқиб кетди (видео)

Автор: admin

У кетиши мумкин.
"Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия клубини тарк этишга тайёрланмоқда.
Гиаcомо Сcутиеро нашри тарқатган хабарга қараганда, 36 ёшли португалиялик футболчи Туриндан барча автомобилларини олиб чиқиб кетган. Роналду қимматбаҳо машиналарини ташиш учун Португалиянинг Родо Cарго компаниясига буюртма берган.
Криштиану бу орқали фаолиятини ўз ватанида, аниқроғи “Спортинг” клубида давом эттириши мумкинлигига шама қилган бўлиши мумкин. Лиссабонликлар 19 йиллик танаффусдан сўнг жорий мавсум яна Португалия чемпионлигини тантана қилди.
Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 36 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

203   
Добавить комментарий
Ваше имя: *