Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед”ни биринчи тарк этадиган футболчи маълум бўлди

“Манчестер Юнайтед”ни биринчи тарк этадиган футболчи маълум бўлди

Автор: admin

Катта ўзгаришлар бўлади
“Манчестер Юнайтед” таркибни ортиқча футболчилардан тозалашга қарор қилди.
Инсайдерларнинг маълум қилишича, биринчилардан бўлиб ёш ярим ҳимоячи Дениел Жеймс жамоа таркибини тарк этиши керак бўлади.
Дениел Жеймс охирги икки мавсум давомида манчестерликлар сафида  премер-лигада 48 та учрашувда майдонга тушди ва бу ўйинларда олтита гол уриб, эттита голли пас узатди.
Шунга қарамай, клуб хўжайинлари бошқа трансферга пул топиш мақсадида 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини сотишга тайёр.
Бундан ташқари, жамоадаги жойини бўшатиши керак бўлган футболчилар рўйхатида Неманя Матич ва Хуан Мата,  шунингдек, ёш дарвозабон Дин Хендерсон ҳам бор.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *