Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Милан “Бенфика” ҳужумчиси учун 50 миллион тўлашга тайёр.

Милан “Бенфика” ҳужумчиси учун 50 миллион тўлашга тайёр.

Автор: admin

Златан Иброҳимович ўрнига ундан зўри керак
А Сериянинг охирги учрашувида сафарда “Аталанта”ни мағлубиятга учратиб, иккинчи ўринни қайтариб олган “Милан” таркибини кучайтиришга қарор қилди.
Миланликлар айни пайтда ёш ва тезкор тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Шу боис, улар жамоага “Бенфика” ҳужумчиси Дарвин Нунесни таклиф қилишни режалаштирмоқда. У яқин келажакда қария Златан Иброҳимовичнинг ўрнини эгаллаши керак бўлади.
“Милан” мақсадига этиш учун яхшигина харажат қилишига тўғри келади. “Бенфика” 21 ёшли уругвайлик ҳужумчи учун камида 50 миллион эвро талаб қилмоқда.
Португалия чемпионатига “Алмерия”дан кўчиб ўтган Нунес дебют мавсумида барча турнирларда 14 та гол уришга эришди.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *