Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ливерпул Барселона ҳужумчиси учун 50 миллион тўлашга тайёр

Ливерпул Барселона ҳужумчиси учун 50 миллион тўлашга тайёр

Автор: admin

У Куманга керакмас...
“Барселона”ни тарк этиши керак бўлган футболчилар орасида жаҳон чемпиони Антуан Гризманнинг ҳам номи бор. Франтсиялик ҳужумчи Каталония клубида ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.
Шунга қарамай, Эвропанинг бошқа грандлари Гризманнига имкон беришга тайёр.
“Барселона”га ёзда Мемфис Депай ва Серхио Агуеро келиши кутилмоқда. Шу боис, каталонияликлар Гризманндан тезроқ қутилмоқчи ва унга сарфланган 120 миллион эвронинг маълум қисмини трансфер орқали қайтариб олмоқчи.
Вазиятдан “Ливерпул” унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиляпти. Юрген Клопп жамоаси 30 ёшли футболчи учун 50 миллион эвро бермоқчи ва таклифни бу суммадан оширмаслигини билдирмоқда.
Гризманнга ливерпулликлардан ташқари “Манчестер Юнайтед”  ва “Атлетико” ҳам харидор бўляпти.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *