Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барселона" ярим жамоасини трансферга қўйиши мумкин

"Барселона" ярим жамоасини трансферга қўйиши мумкин

Автор: admin

Тез орада “Барселона” раҳбарияти жамоага эркин агент сифатида келадиган икки юлдуз – Серхио Агуеро  ва Мемфис Депай трансферини эълон қилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, каталонияликлар таркибни тозалашга алоҳида эътибор қаратади ва муваффақияциз мавсумда ўзини етарли даражада кўрсата олмаган жами 17 футболчини трансферга қўяди.
Маълумотларга қараганда, жамоадан кетиши керак бўлган футболчилар орасида Пике, Алба ва Бускетс каби узоқ йиллардан бери тўп тепаётган юлдузлар ҳам бор.
Клуб президенти Жоан Лапорта биринчи бўлиб Жерар Пикедан қутилмоқчи. Янги раҳбарга Пикенинг олаётган маошининг юқорилиги, унинг жамоадаги мавқеи ва бошқа футболчиларга таъсири кучлилиги  ёқмаяпти.
Лапорта Пикенинг ўрнига “Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсияни олиб келмоқчи.
100   
Добавить комментарий
Ваше имя: *