Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед” кутган трансфер амалга ошадигон бўлди

“Манчестер Юнайтед” кутган трансфер амалга ошадигон бўлди

Автор: admin

Масала ҳал...
“Боруссия” ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчо фаолиятини “Манчестер Юнайтед” жамоасида давом эттиришга рози бўлди.
Бортмундликлар англиялик футболчини юртига қайтариш учун 90 миллион эвро талаб қилмоқда. “Манчестер Юнайтед” хўжайинлари  ўтган ёзда Санчони олишга яқин эди. Бироқ “Боруссия” манкунианларни 120 миллион эвро миқдоридаги трансфер пулини бўлиб тўлаш таклифини қабул қилмаганди.
21 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Шунга қарамай, Эвропа клублари қатори “Боруссия” ҳам молиявий инқироз таъсирини юмшатиш учун юлдузларини сотиб юборишга мажбур бўлмоқда.
Якунланган мавсумда Санчо 26 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва 12 та голли пас оширди. Жейдонга “Бавария” ҳам харидор бўлмоқда.
173   
Добавить комментарий
Ваше имя: *