Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Ман Сити»нинг 3 ўйинчиси жамоадаги ўрнидан норози. Улар клубни тарк этишлари мумкин

«Ман Сити»нинг 3 ўйинчиси жамоадаги ўрнидан норози. Улар клубни тарк этишлари мумкин

Автор: admin

«Манчестер Сити»нинг бир қатор футболчилар жамоадаги ролидан норози. 
Тҳе Атҳлетиcънинг хабар қилишича, ҳимоячи Эмерик Лапорт, вингер Раҳим Стерлинг ва ҳужумчи Габриел Жезус кам ўйин амалиётига эга бўлишаётгани учун «шаҳарликлар» сафини тарк этишлари мумкин. Бундан ташқари, Риёз Маҳрез ҳам ёзда жамоасини ўзгартириш ниятида.

Ўз навбатида «Манчестер Сити» раҳбарияти ва бош мураббий Пеп Гвардиола қайта қуришни режалаштиришган. Клубнинг ёздаги асосий трансфер мақсадлари – «Тоттенҳем» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва «Астон Вилла» яримҳимоячиси Жек Грилиш.
«Манчестер Сити» якунланган мавсумда Англия Лига Кубоги ва АПЛда ғолиб бўлди.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *