Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бензема “Реал”дан кетадими? Ҳужумчининг ўзи жавоб берди.

Бензема “Реал”дан кетадими? Ҳужумчининг ўзи жавоб берди.

Автор: admin

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема Мадрид клубидаги келажаги ҳақида гапирди.
Ҳар мавсумда янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Шахсий фаолият нуқтайи назаридан ҳам, жамоавий жиҳатдан ҳам ҳали орзуларимнинг ўртасидаман. Бу ерда мен азалдан ўйнашни орзу қилган футболимга эгаман. Бу менинг футболим, мен шундай ўйнайман. Клуб эса менинг ҳаётим.
Мен учун майдонда бўлиш ва ҳар доим ўз ишимга боримни бахшида қилиш жуда муҳим, чунки мен футболни жуда яхши кўраман. Кейинги мавсумда ҳам “Реал”да қоламан.
Карим Бензема, “Реал” ҳужумчиси
Карим 2009-йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Ортда қолган 2020/21-йилги мавсумда у Испания Ла Лигасининг 34 та ўйинида майдонга тушиб, 23 та гол ва 9 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022-йилгача мўлжалланган.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *