Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Конте "Тоттенхем" билан музокаралар олиб бормоқда

Конте "Тоттенхем" билан музокаралар олиб бормоқда

Автор: admin

Италиялик мутахассис ва Лондон клуби ўртасидаги музокаралар юқори босқичда.

Миланнинг "Интер" клуби собиқ бош мураббийи Антонио Конте тез орада "Тоттенхем" нинг янги устозига айланиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабризио Романо ўзининг тwиттерида хабар бермоқда.

Манбага кўра, Лондон клуби раҳбарияти 51 ёшли италиялик билан музокараларнинг юқори босқичида ва томонлар узоқ муддатли шартномани муҳокама қилишмоқда.

Бўлажак "шпорлар" лойиҳаси, иш ҳақи ва кейинги мавсум бошланишидан олдин таркибни кучайтириш мавзуларига ҳам тўхталиб ўтилган.

Бундан ташқари, "Тоттенхем" га "Ювентус" нинг собиқ менежери Фабио Паратичининг ўрнига янги спорт директори қўшилиши мумкин. Унда "шпорлар" дан таклиф бор ва унинг жавоби тез орада кутилмоқда.

Ўтган мавсум охирида "Тоттенхем" АПЛ турнир жадвалида эттинчи ўринни эгаллаган бўлса, "Интер" Конте бошчилигида 11-турда биринчи марта А Серия чемпионига айланди.
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *