Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Вилярреал” ҳужумчиси ўзига янги жамоа танлади.

“Вилярреал” ҳужумчиси ўзига янги жамоа танлади.

Автор: admin

Харидор кўп...
“Вилярреал”нинг энг зўр тўпурари бўлиб турган Жерар Морено ёзда кучлироқ клубга ўтиш имконига эга бўляпти.
29 ёшли испаниялик ҳужумчи Эвропа Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” дарвозасини ишғол қилганидан кейин унга харидорлар кўпайиб кетди.
Жерар Морено нафақат халқаро миқёсдаги мусобақада, балки ички чемпионатда ҳам сермаҳсул ўйин намойиш қилди. Испания чемпионатида 33 та учрашувда 23 та гол уриб, эттита голли пас берди.
Энди унга “Барселона”, “Атлетико” “Вест Хем”, “Нюкасл” ва “Рома” қизиқмоқда. Морено шу жамоалардан бирини  танлаши керак бўлади.
“Вилярреал” ўз ҳужумчисини 40 миллион эврога баҳоламоқда.
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *