Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Манчестер Сити" Кейн эвазига "Тоттенхем"га 2 нафар ҳужумчисини беришга тайёр

"Манчестер Сити" Кейн эвазига "Тоттенхем"га 2 нафар ҳужумчисини беришга тайёр

Автор: admin

Харри "Сити"га керак.
"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти Англия терма жамоаси ва Лондоннинг "Тоттенхем" клуби марказий ҳужумчиси Харри Кейнни қўлга киритишдан умидини узмаяпти.
Мундо Депортиво нашрининг маълум қилишича, "шаҳарликлар" 27 ёшли тўпурар эвазига “шпорлар”га ўзларининг икки футболчисини беришга тайёр. Англия чемпиони Кейн учун “Тоттенхем” гаўзининг икки ҳужумчиси - Габриел Жезус ва Рахим Стерлингни таклиф қилмоқчи.
Лондон клуби билан Кейннинг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар тузилган. Унинг ҳозирги трансфер қиймати 120 миллион эврога баҳоланмоқда.
Ўтган мавсум Кейн АПЛда 35та ўйин ўтказиб, 23та гол урди (тўрттаси пеналтидан) ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *