Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Милан" футболчиси Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин

"Милан" футболчиси Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин

Автор: admin

У қишда "Парма"ни танлаган эди.
Ўтган мавсумни “Парма” сафида ижара асосида ўтказган “Милан” ҳимоячиси Андреа Конти янги мавсумни “Женоа”да бошлаши мумкин.
Cалcиомерcато нашри тарқатган хабарга қараганда, генуяликлар 27 ёшли италиялик футболчини ўтган қишки трансферлар чоғидаёқ таркибга қўшиб олишни режалаштирган эди. Бироқ ўшанда Конти “Парма”нинг таклифини қабул қилган. Афсуски Контининг келиши ҳам “Парма”ни А Серияда олиб қололмади. Энди Андреа “Женоа”га ўтишга тайёр.
Трансфермаркт портали Контининг айни дамдаги трансфер нархини 7 миллион эврога баҳоламоқда. Унинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Женоа” ўтган мавсум А Серияда 11-ўринни эгаллади.
58   
Добавить комментарий
Ваше имя: *