Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » “Бавария” “Челси” ярим ҳимоячисини кўзлади

“Бавария” “Челси” ярим ҳимоячисини кўзлади

Автор: admin

Аввалги уриниш ўхшамаганди...
“Бавария” таркибдан кетаётган футболчилар ўрнини тўлдириш мақсадида “Челси”дан ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одоини олишни режалаштирмоқда.
Аслида мюнхенликлар ўтган йилнинг октябр ойида бу футболчини кейинчалик 70 миллион фунтга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага сўраган эди. Бироқ, Лондон клуби бу таклифни қабул қилмаган эди.
Бунга ўша пайтдаги бош мураббий Френк Лемпарднинг  ҳамюртига қаттиқ ишонч билдиргани сабаб бўлган. Ҳозирги бош мураббий Томас Тухелга эса, Каллумнинг кераги йўқ. Хадсон-Одои апрел ойидан бери чемпионат ва кубок мусобақасида бешта ўйин ўтказиб, майдонда 175 дақиқа ҳаракат қилди холос.
Энди “Бавария” 20 ёшли футболчига анча паст нарх таклиф қилмоқчи. Томас Тухел ҳам Каллумнинг сотиб юборилиши тарафдори.
74   
Добавить комментарий
Ваше имя: *