Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед” ёзда уч нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

“Манчестер Юнайтед” ёзда уч нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

Автор: admin

Оле-Гуннар Сулшер жамоасининг совринли ўринлар учун курашиши таъминлаш мақсадида таркибни сезиларли даражада кучайтирмоқчи.
Шу боис, норвегиялик мураббий клуб хўжайинларини уч нафар юлдузни трансфер қилишга кўндиргани айтилмоқда.
Манбаларнинг маълум қилишича, манчестерликлар “Реал”дан кетаётган ҳимоячи Рафаел Варан, “Боруссия” қўйиб юборишга рози бўлган Жейдон Санчо ва “Вест Хем” ушлаб қола олмайдиган Деклан Райсни харид қилмоқчи.
Бу трансферлар учун “Манчестер Юнайтед” ўз ғазнасидан 250 миллион фунтга яқин маблағ ажратиши керак бўлади. Агар трансферлардан бири ўхшамай қолса, захира варианти сифатида “Вилярреал” ҳимоячиси Пау Торрес номи ҳам рўйхатга киритилган.
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *