Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » "Интер" ярим ҳимоячиси Москванинг "Спартак" жамоасига ўтиши мумкин

"Интер" ярим ҳимоячиси Москванинг "Спартак" жамоасига ўтиши мумкин

Автор: admin

"Интер" ярим ҳимоячиси Жоау Марио яна Россия чемпионатига қайтиши мумкин.
28 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумни Португалиянинг "Спортинг" жамоасида ижарада ўтказди.
Футболчига "Спартак"дан ташқари, Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳам португалиялик учун курашга киришди, деб хабар беради Реcорд нашри ФC Интер 1908 га асосланиб.
Футболчининг ўзи учун устувор йўналиш айнан "Спортинг"да қолиш деб ҳисоблайди. Чунки, ўтган ижара шартномасида португал клуби футболчини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида ҳам банд киритилган.
Бунинг учун "Интер" Лиссабон клубидан 8 миллион евро сўрамоқда.
Лиссабонликлар 6-7 миллион таклиф қилмоқдалар, аммо, Реcорд нашри ёзишича, томонлар суммадаги бу келишмовчиликлар битимни амалга оширишга халақит бермаслиги керак.
Шунга қарамай, айнан "Спартак" Марио учун иккинчи вариант, агар "Интер" ва "Спортинг" ҳали ҳам бир қарорга келмаса, футболчи РПЛда пайдо бўлиш эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, Марио 2018/19 йилги мавсумда Москванинг "Локомотив" жамоаси таркибида ўйнаган. У Премер лигада 18 учрашув ўтказган ва битта гол урган.
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *