Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мадриднинг "Реал" клуби Рамос билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти

Мадриднинг "Реал" клуби Рамос билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти

Автор: admin

"Қаймоқранглилар" сардори Испания клубини тарк этишга тобора яқинлашмоқда.

"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос "қаймоқранглилар" раҳбарияти билан янги шартнома борасида музокараларда ҳали ҳам муроса топа олмаяпти. Бу ҳақда АС Онда Cеро-га асосланиб хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти Рамоснинг коронавирус пандемияси туфайли футболчиларни иш ҳақини туширишга рози бўлмасликка чақирганидан мамнун эмас.

Серхионинг сўзларига кўра, «Реал» коронавирус оқибатлари туфайли эмас, балки «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери учун маблаг ъйиғиш учун тежашга чақирган.

Шунингдек, сўнгги ойларда футболчи "Реал" президенти Флорентино Перес билан муносабатларни ёмонлаштиргани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" испанияликка маошини қисқартириш билан бир йиллик шартнома таклиф қилган бўлса, Серхионинг ўзи икки йиллик шартномани талаб қилмоқда ва маошни атиги 10 фоизга қисқартиришга тайёр.

Рамос 2005 йилдан бери "қаймоқранглилар" аъзоси. Ўтган мавсумда у 21та ўйин ўтказиб, унда тўртта гол урган ва битта голли узатма берган.
82   
Добавить комментарий
Ваше имя: *