Goal24.uz » Жаҳон » ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Фаластин Сингапурни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Фаластин Сингапурни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

Автор: admin

Қитъамизда 2022 йилги жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасидан ўрин олган учрашувлар ўтказилмоқда.
Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда давом эттирилаётган «Д» гуруҳида Фаластин Сингапурга қарши майдонга тушиб, йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. 
Натижада, фаластинликлар 7 ўйиндан кейин 7 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олишди. Дастлабки икки ўринда 5 ўйиндан ўтказган Саудия Арабистони (11 очко) ва Ўзбекистон (9) миллий жамоалар боришмоқда.
ЖЧ-2022 Осиё саралаш босқичи. 
Фаластин - Сингапур 4:0
Голлар: Сеам (20 пеналти, 30 пеналти), Одай (23), Ёсир Ҳамид (85).
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 7 июн куни Сингапурга қарши майдонга тушса, 11 июнда Яман, 15 июн куни эса Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказади.
80   
Добавить комментарий
Ваше имя: *