Goal24.uz » Жаҳон » ЖЧ—2022 саралаши. Аргентина терма жамоаси Чилини енга олмади, Уругвайда ҳам дуранг. Колумбия эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди

ЖЧ—2022 саралаши. Аргентина терма жамоаси Чилини енга олмади, Уругвайда ҳам дуранг. Колумбия эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Автор: admin

Футбол бўйича ЖЧ—2022 саралашининг Жанубий Америка минтақасидаги ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистон вақти билан 4-июн тонгида 5-турнинг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди.
Аргентина ўз уйида Чилини қабул қилди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Лионел Месси пеналтини аниқ ижро этган ҳолда ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Алексис Санчес мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Уругвай терма эса Парагвайни қабул қилди. Учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди.
Колумбия сафарда Перуга қарши баҳс юритди. Ерри Мина, Матеус Урибе ва Луис Диаснинг голлари колумбияликларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.
ЖЧ—2022 саралаши, КОНМEБОЛ
5-тур баҳслари
4-июн, жума
Аргентина — Чили 1:1
Голлар: 1:0 – 24, пеналти Месси, 1:1 – 36 Санчес.
Аргентина: Мартинес, Фойт (Молина, 81), Ромеро, Мартинес (Мартинес, 46), Таляфико, де Паул, Паредес (Паласиос, 81), Ди Мария (Алварес, 62), Окампос (Корреа, 46), Месси, Мартинес.
Чили: Браво, Мена, Марипан, Исла, Медел, Пулгар, Галдамес (Пинарес, 65), Санчес, Арангис (Аларкон, 86), Варгас (Паласиос, 81), Менесес.
Огоҳлантиришлар: Галдамес (2), Мартинес (43), Ромеро (52), Арангис (68).
Уругвай — Парагвай 0:0
Перу — Колумбия 0:3
Голлар: 0:1 – 40 Мина, 0:2 – 49 Урибе, 0:3 – 55 Диас.
Четлатишлар: Трауко (45) — Мунос (59).
Боливия — Венесуела 3:1
Голлар: 1:0 – 5 Морено, 1:1 – 26 Чанселор, 2:1 – 60 Бехарано, 3:1 – 83 Морено.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *