Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Чемпионлар Лигаси 2020/21-йилги мавсумининг энг чиройли голи аниқланди

Чемпионлар Лигаси 2020/21-йилги мавсумининг энг чиройли голи аниқланди

Автор: admin

“Порту” ҳужумчиси Меҳди Таремининг “Челси” (1:0) дарвозасига урган голи мухлислар талқинига кўра Чемпионлар Лигаси 2020/21-йилги мавсумининг энг чиройли голи деб топилди.
Эронлик футболчи чорак финал доирасида ўтказилган беллашувда мусобақа ғолиби “Челси” дарвозасини чалқанча усулда ишғол этганди.
Иккинчи ўринга “Барселона” ҳужумчиси Лионел Мессининг “ПСЖ”га урган голи лойиқ кўрилган бўлса, кучли учликка “Челси” ҳужумчиси Оливе Жирунинг “Атлетико” дарвозасига киритган тўпи якун ясаб берди.

Қайд этилишича, Чемпионлар Лигаси 2020/21-йилги мавсумининг энг чиройли голини аниқлашда 1,3 миллион киши иштирок этган.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *