Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Манчестер Сити" "Тоттенхем" ҳужумчиси учун қанча маблағ сарфламоқчи?

"Манчестер Сити" "Тоттенхем" ҳужумчиси учун қанча маблағ сарфламоқчи?

Автор: admin

Бу "шпорлар"ни қониқтирмаслиги мумкин.
"Тоттенхем" клуби ва Англия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Харри Кейн "Манчестер Сити"нинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Манчестер Эвенинг Неwс хабарига кўра "шаҳарликлар" раҳбарияти инглиз тўпурарининг трансфери бўйича "шпорлар"га таклиф киритишга тайёрланмоқда. Англия чемпиони ҳужумчини сотиб олиш учун 100 миллион фунт (112 миллион эвро) ажратишга тайёр. Бундай таклиф "Тоттенхем"га маъқул келмаслиги мумкин, чунки лондонликлар ўз этакчисининг трансферидан камида 150 миллион даромад олишни режалаштирмоқда. Кейн якунланган мавсум “Тоттенхем” сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 32 та гол урди. Унинг пойтахт клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. “Тоттенхем” ўтган мавсум АПЛни 7-ўринда якунлади ва янги мавсумда УEФА Конферентсиялар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *