Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Пирло АПЛ клубини бошқариши мумкин

Пирло АПЛ клубини бошқариши мумкин

Автор: admin

У номзодлардан бири.
Яқинда “Ювентус” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Андреа Пирло фаолиятини Англия премер-лигасида давом эттириши мумкин.
Тҳе Сун нашрининг хабар беришича, италиялик мутахассисга “Эвертон” қизиқиб қолган. Карло Анчелотти “Реал”га кетгач, “ирисчилар” ундан бўшаган жойга муносиб номзод қидиришмоқда ва улар орасида айнан Пирло номзоди ҳам бор.
Бундан аввалроқ “Эвертон” португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту ҳамда шотландиялик мутахассис Девид Моес билан ҳам музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Пирло бошқарувидаги “Ювентус” ўтган мавсум муваффақияцизликка учради. “Кекса синора” А Серияни 4-ўринда якунлаган бўлса, УEФА Чемпионлар лигасида 1/8 финалдаёқ тўхтади.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *