Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Пол Погба: «Олтин тўп? Месси ва Роналду ЕЧЛ яримфиналида ҳам йўқ эди»

Пол Погба: «Олтин тўп? Месси ва Роналду ЕЧЛ яримфиналида ҳам йўқ эди»

Автор: admin

Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Пол Погба француз телевидениеси дастурида меҳмон бўлди ва «Олтин тўп»га ким лойиқлигини айтиб ўтди. 
«Бутун дунё футбол вакилларига мурожаат қилмоқчиман: сўнгги пайтларда Канте қандай барқарор ўйнаганини кўрдик. Унинг ўйин устунликлари ҳақида ортиқча гапиришимиздан фойда йўқ. У доимгидек ажойиб ҳолатда. 
Криштиану Роналду ва Лео Месси яримфиналда йўқ эди. Шундай экан, яримҳимоячи ва ҳимоячиларга эътибор қаратиш вақти келди. 
Мен анча аввал айтгандим – «Челси» ЕЧЛни ютса, «Олтин тўп» Нголоники. Бу адолатдан бўларди», - деди Погба.
Маълумот учун, Канте ЕЧЛ доирасида «Челси»нинг чоракфинал, яримфинал ва финалдаги баҳсларида ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
188   
Добавить комментарий
Ваше имя: *