Goal24.uz » Жаҳон » Португалия ва Испания футбол бўйича ЖЧ—2030 мезбонлиги учун биргаликда ариза топширади

Португалия ва Испания футбол бўйича ЖЧ—2030 мезбонлиги учун биргаликда ариза топширади

Автор: admin

Футбол бўйича 2030-йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати мезбонлиги учун Испания ва Португалия биргаликда ариза топширади, деб хабар бермоқда Испания футбол федерацияси сайти.
Унга кўра, 5-июн куни Мадрид шаҳрида 2030-йилги мундиалнинг ташкилий ишлари бўйича иккала томон ўртасида ратификацион шартнома имзоланган.
Бундан ташқари Испания ва Португалия раҳбарлари томонидан имзоланган ушбу ташаббусни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларация ҳам қабул қилинган. Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес Португалия ҳукуматига миннатдорчилик рамзи сифатида Испания ва Португалиянинг ЖЧ—2030 мезбонлигини қўлга киритишни мақсад қилган ҳаракатлар актига имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, 2020-йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига Қатар мезбонлик қилади. 2026-йилги мундиал эса АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларида бўлиб ўтади.
Аввалроқ ФИФАда Жаҳон Чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш таклифи илгари сурилгани ҳақида хабар берилганди.
ЖЧ—2030 мусобақасини ўзида ўтказиш учун шу вақтга қадар Марокаш (Африка); Аргентина, Уругвай, Чили ва Парагвай (қўшма, Жанубий Америка); Болгария, Руминия, Греция ва Сербия (қўшма, Европа) каби мамлакатлар қизиқиш билдирганди.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *