Goal24.uz » Жаҳон » ЖЧ—2022 йўлида. Карантин чекловлари сабаб дарвозабонсиз қолган Қирғизистон кутилмаганда аутсайдерга ютқазиб қўйди

ЖЧ—2022 йўлида. Карантин чекловлари сабаб дарвозабонсиз қолган Қирғизистон кутилмаганда аутсайдерга ютқазиб қўйди

Автор: admin

Футбол бўйича ЖЧ—2022 саралаши доирасида Қирғизистон терма жамоаси 7-июн куни Мўғулистонга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида Оюнбатарин Мижиддорж томонидан киритилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилди.
Қайд этиш керак, мазкур ўйин олдидан Қирғизистон терма жамоаси қийин ҳолатда қолди. Жамоанинг уч нафар дарвозабони коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинганлар рўйхатига киритилди ва ўйинга қўйилмаган. Қирғизистон эса техник мағлубиятдан қочиш мақсадида дарвозабон чизиғига ҳимоячи Айзар Акматовни қўйишга мажбур бўлди.
Ушбу натижадан кейин Қирғизистон терма жамоаси 7 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Мўғулистон эса 6 очко билан 5-ўринда қолди.
Ушбу ўйиндан кейин Ф гуруҳидаги ҳолат қуйидаги кўринишни олган:
  • Япония — 18 очко (6 ўйин)
  • Тожикистон — 10 (6)
  • Қирғизистон — 7 (6)
  • Мянма — 6 (6)
  • Мўғулистон — 6 (8)
ЖЧ—2022 саралаши
7-июн, душанба
Қирғизистон — Мўғулистон 0:1
Гол: 0:1 – 34 Мижиддорж.
74   
Добавить комментарий
Ваше имя: *