Goal24.uz » Жаҳон » Моуринё Евро—2020 нинг асосий фаворити қайси терма жамоа эканини айтди

Моуринё Евро—2020 нинг асосий фаворити қайси терма жамоа эканини айтди

Автор: admin

“Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуринё Франция терма жамоасининг Евро—2020 даги имкониятларини баҳолади.
Жамоангизда Мбаппедек футболчи бўлса, ғалаба қозонмаслик мумкин эмас. Килиан ўйинларни ютадиган ва рақибларни қўрқита оладиган футболчилардан бири.
Мбаппе барчага Лионел Месси ва Криштиану Роналду кетганидан сўнг дунёнинг энг яхши футболчиси айнан у бўлишини исботлашга уриняпти.
Диде Дешам нима хоҳлаётганини билади. Франция амалдаги Жаҳон чемпиони. Ундан ташқари 2016-йилги Евро мусобақаси финалчиси ҳам. Финалдан олдинги ҳар қандай босқичда иштирокини тўхтатиш улар учун муваффақияцизлик бўлади, деб ўйлайман. Дешам нима ёзилаётгани ва нима айтилаётганига эътибор қилмайди. Шунчаки у нима хоҳлаётганини билади. Диденинг қатъий принциплари бор. Ҳар бир футболчи уни ҳурмат қилиши керак. Агар шундай қилмаса, у таркибда бўлмайди.
Футболчилар мураббий истагандек ҳаракат қилса, жамоа жуда кучли бўлади. Мен бу жамоанинг кучсиз томонларини кўрмаяпман. Мусобақада ғалаба қозониши мумкин бўлган жамоани кўрсатиш керак бўлса, ҳеч иккиланмасдан Францияни кўрсатган бўлардим. Уларда ажойиб таркиб шаклланган.
Франция Еврони ютиши керак. Ундай бўлмаса, мусобақа омадсиз кечган бўлади.
Жозе Моуринё, “Рома” бош мураббийи
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *