Goal24.uz » Жаҳон » ЖЧ—2022 йўлида. “Навбаҳор” футболчиси гол урган ўйинда Тожикистон терма жамоаси Японияга йирик ҳисобда ютқазди

ЖЧ—2022 йўлида. “Навбаҳор” футболчиси гол урган ўйинда Тожикистон терма жамоаси Японияга йирик ҳисобда ютқазди

Автор: admin

Футбол бўйича ЖЧ—2022 саралаши доирасида Япония ва Тожикистон терма жамоалари 7-июн куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Кёго Фуруҳаши японларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай “Навбаҳор” вакили Эҳсони Паншанбе мувозанатни тиклади.
Биринчи бўлим якунида Такуми Минамино Япониянинг иккинчи голини урди. Танаффусдан кейин “мовий самурайлар” яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Аввалроқ ушбу гуруҳ доирасидаги яна бир ўйинда Қирғизистон терма жамоаси кутилмаганда Мўғулистонга ютқазиб қўйганди.
Ф гуруҳдаги вазият билан танишинг:

ЖЧ—2022 саралаши
7-июн, душанба
Япония — Тожикистон 4:1
Голлар: 1:0 – 6 Фуруҳаши, 1:1 – 9 Паншанбе, 2:1 – 40 Минамино, 3:1 – 51 Ҳашимото, 4:1 – 71 Кавабе.
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *