Goal24.uz » Жаҳон » Франция терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Жирудан дубл

Франция терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Жирудан дубл

Автор: admin

Халқаро майдонда бир қатор ўртоқлик учрашувлари 8-июн, сешанба куни бўлиб ўтди.
Франция терма жамоаси Болгарияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Антуан Гризманн французларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим якунланиши арафасида Оливе Жиру иккита гол урган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Испания терма жамоасининг айрим вакиллари карантинга олингани боис Литвага қарши баҳсда “қизил фурия”нинг ёшлар жамоаси майдонга тушди. Унда жамоа 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Чехия терма жамоаси Албания устидан ишончли ғалабага эришган бўлса, Полша Исландия билан жанговар дуранг қайд этди..
Ўртоқлик ўйинлари
8-июн, сешанба
Франция — Болгария 3:0
Голлар: 1:0 – 29 Гризманн, 2:0 – 83 Жиру, 3:0 – 90 Жиру.
Франция: Лёрис, Павар, Люка Эрнандес (Дин, 46), Кимпембе, Варан, Толиссо (Сиссоко, 84), Канте (Лемар, 65), Погба, Мбаппе (Бен-Еддер, 84), Бензема (Жиру, 41), Гризманн (Дембеле, 66).
Болгария: Наумов, Туритсов (Карагарен, 71), Божиков, Христов, Антов, Янков (Христов, 71), Чочев (Витанов, 52), Илиев, Краев (Светанов, 58), Десподов (Илиев, 58), Илиев (Минчев, 58).
Чехия — Албания 3:1
Голлар: 1:0 – 18 Шик, 1:1 – 42 Сикалеши, 2:1 – 68 Масопуст, 3:1 – 89 Челюстка.
Испания У-21 — Литва 4:0
Голлар: 1:0 – 3 Гилямон, 2:0 – 24 Браим Диас, 3:0 – 53 Миранда, 4:0 – 72 Пуадо.
Полша — Исландия 2:2
Голлар: 0:1 – 24 Гудмундссон, 1:1 – 34 Зелински, 1:2 – 47 Бярнасон, 2:2 – 88 Швидерски.
Сенегал — Кабо-Верде 2:0
Голлар: 1:0 – 55 Гуе, 2:0 – 86, пеналти Мане.
Камерун — Нигерия 0:0
Венгрия — Ирландия 0:0
Марокаш — Гана 1:0
Гол: 1:0 – 69 ал-Ямик.
68   
Добавить комментарий
Ваше имя: *