Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барселона" футболчиси клубга молиявий томондан ёрдам бермоқчи

"Барселона" футболчиси клубга молиявий томондан ёрдам бермоқчи

Автор: admin

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике клуб олдида турган молиявий муаммоларга ёрдам беришга тайёр.
Бир неча кун олдин испаниялик футболчи «Барселона» президенти Жоан Лапорт билан учрашди. Менежер «Барселона» учун омадсиз бўлган мавсум тугаши ҳақидаги футболчининг фикрини билмоқчи эди.
Бундан ташқари, ушбу учрашув давомида Пике ва Лапорта футболчининг келажагини муҳокама қилди. Испаниялик футболчи оғир молиявий вазиятни енгиш учун иш ҳақини камайтиришга тайёрлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Пикенинг «Барса» билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади. Ўз навбатида, «Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Пикени жамоанинг асосий ўйинчиси деб билади ва келаси мавсумда унга умид боғламоқда.
578   
Добавить комментарий
Ваше имя: *