Goal24.uz » Жаҳон » Ҳиндистонлик футболчи Мессини ортда қолдириб кетди

Ҳиндистонлик футболчи Мессини ортда қолдириб кетди

Автор: admin

Энди Месси уни қувади...
Ҳиндистон терма жамоаси ҳужумчиси Сунил Четри халқаро майдонда гол уриш бўйича Аргентина юлдузи Лионел Мессидан ўзиб кетди.
36 ёшли ҳужумчи Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда дублга эришди ва Ҳиндистон миллий терма жамоаси сафидаги голлари сонини 74 тага этказиб олди. Лионел Месси ҳисобида эса ўз мамлакати учун урган 72 та гол бор.
Сунил Четри фаолиятини давом эттираётган терма жамоа тўпурарлари орасида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Ундан олдинда Португалия терма жамоасининг 103 та голига муаллифлик қилган Криштиану Роналду.
Терма жамоа учун гол уриш борасида яққол рекордчи эронлик Али Дайи ҳисобланади. У жами 109 та тўп киритган. Яқин орада Роналду осиёлик юлдуз рекордини янгилаши кутилмоқда.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *