Goal24.uz » Transfer » "Бенфика" Педринонинг "Шахтёр" га ўтишини эълон қилди

"Бенфика" Педринонинг "Шахтёр" га ўтишини эълон қилди

Автор: admin

Бразилиялик ярим ҳимоячи "Шахтёр" қароргоҳига кўчиб ўтди.

"Шахтёр" бразилиялик ярим ҳимоячи Педринёни "Бенфика" дан трансфер қилишга рози бўлди, дея хабар беради Лиссабон жамоаси расмий сайти.

Португалия клуби ўз футболчиси учун 18 миллион эвро олганини айтмоқда ва энди бу нарса тиббий кўрик ва шахсий шартнома билан қолмоқда.

Ўтган мавсумда Педринё барча турнирларда "Бенфика" нинг 31 учрашувида майдонга тушиб, битта гол ва тўртта голли пас берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик футболчининг агенти Донецк клублари билан келишувни тасдиқлаган эди.
75   
Добавить комментарий
Ваше имя: *