Goal24.uz » Transfer » "Милан" Лахалтни Москванинг "Динамо" сига сотади

"Милан" Лахалтни Москванинг "Динамо" сига сотади

Автор: admin

"Россонери" уругвайлик ҳимоячидан 3,5 миллион эвро ишлаб олади.

Ўтган мавсумни ижара асосида "Селтик" да ўтказган "Милан" нинг тўлиқ ҳимоячиси Диего Лаксалт фаолиятини Россия чемпионатида давом эттиради. Журналист Жанлука Ди Мартсио хабар берди.

Манбага кўра, Москванинг "Динамо" си россонерилар раҳбарияти билан бўлажак трансфернинг барча шартлари бўйича келишиб олган.

Айтишларича, Милан 28 ёшли уругвайлик футболчини сотишдан 3,5 миллион эвро ишлаб топади, унинг "Динамо М" даги маоши йилига 2,5 миллион эврони ташкил қилади.

Ўтган мавсумда Диего Лаксалт Шотландия чемпионатида 17та ўйин ўтказган ва унда битта гол урган.
155   
Добавить комментарий
Ваше имя: *