Goal24.uz » Transfer » Месси АҚШ чемпионатида фаолиятини давом этириши мумкин.

Месси АҚШ чемпионатида фаолиятини давом этириши мумкин.

Автор: admin

Вазият қалтис
Эвропа футболини ёритаётган оммавий ахборот воситаларида “Барселона” ва Лионел Месси янги битим бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Бироқ, маълум бўлишича, каталонияликлар аргентиналик ҳужумчига расмий шартнома таклиф қилмаган. Айни пайтда Мессининг агентлари бу вазиятга қандай муносабат билдиришни билмаяпти.
Месси ва “Барселона” ўртасидаги амалдаги шартнома шу ойнинг охирги куни ўз кучини йўқотади.
Аввалроқ, томонлар икки йиллик шартномага келишиб олгани ва шундан сўнг Месси АҚШ чемпионатида маълум муддат тўп суриб, кейинчалик “Барселона”да юқори лавозимлардан бирига қайтиб келиши айтилганди.
Месси якунланган мавсумда 35 та учрашувда 30 та гол урди ва 11 та голли пас берди.
204   
Добавить комментарий
Ваше имя: *