Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Юрген Клопп Вижналдумга АПЛдан ўринбосар топди.

Юрген Клопп Вижналдумга АПЛдан ўринбосар топди.

Автор: admin

Унинг нархи яна ошиши мумкин
“Лестер” ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс келаси мавсумда “тулкилар”нинг тўғридан-тўғри рақобатчиси “Ливерпул”да ўйнаши мумкин.
Ливерпулликлар бош мураббийи Юрген Клопп уни ўз жамоасида кўрмоқчи. Маълумотларга қараганда, томонлар белгиялик футболчи трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Тилеманснинг ўзи эса Белгия терма жамоаси сафида Эвропа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда ва унинг фаолиятига доир қарори ушбу мусобақадан сўнг ошкор қилинади.
Айни пайтда бу футболчининг трансфери 60-70 миллион фунтга баҳоланмоқда. “Ливерпул” бу суммани пасайтирмоқчи. Бироқ, Тилеманс Эвропа чемпионатида муваффақиятли ўйнаса, унинг нархи яна кўтарилади.
96   
Добавить комментарий
Ваше имя: *