Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ман сити футболчиси Барасага ўтишга тайёр.

Ман сити футболчиси Барасага ўтишга тайёр.

Автор: admin

Куман кутган футболчи келади
“Барселона” раҳбарияти қизиқиш билдираётган “Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Илкай Гюндоған Каталонияга кўиб ўтишга тайёр эканини билдирди.
Германиялик ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” билан янги битим имзолашга шошилмаяпти. Маълумотларга қараганда, у “Барселона”нинг расмий таклифини кутмоқда.
Илкай Гюндоғаннинг манчестерликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Каталонияликлар 30 ёшли футболчини қўлга киритиш учун харажат қилишига тўғри келади. Бироқ, молиявий инқироз давом этаётган пайтда Роналд Куман асосан эркин агентга айлаган футболчиларга эътибор қаратмоқда.
Германиялик футболчи Англия премер-лигасида беш мавсумдан бери тўп тепмоқда ва у жами 130 та учрашув ўтказиб, жами 28 та гол урди ва саккизта ассист муаллифи бўлди.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *