Goal24.uz » Жаҳон » Жаҳоннинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари аниқланди. Месси кучли 20 таликда, Роналду эса базўр топ-100 ликка кирди

Жаҳоннинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари аниқланди. Месси кучли 20 таликда, Роналду эса базўр топ-100 ликка кирди

Автор: admin

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Трансфермаркт порталига кўра дунёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчиси деб топилди.
Франциялик футболчининг трансфер қиймати 160 миллион еврога баҳоланди. “Боруссия Д” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг қиймати 20 миллион еврога (130 миллион) кўпайиб, иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка эса “Тоттенҳем” форварди Ҳарри Кейн (120 миллион) якун ясаб берди.
“Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси 80 миллион еврога (16—20-ўринлар) баҳоланган бўлса, “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер нархи 45 миллион еврони (95—113-ўринлар) ташкил қилди.
Трансфермаркт талқинига кўра дунёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари:
1. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”) – 160 миллион евро
2. Эрлинг Ҳоланд (“Боруссия Д”) – 130
3. Ҳарри Кейн (“Тоттенҳем”) – 120
4-8. Жейдон Санчо (“Боруссия Д” – 100
4-8. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”) – 100
4-8. Ромелу Лукаку (“Интер”) – 100
4-8. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”) – 100
4-8. Неймар (“ПСЖ”) – 100
9-13. Френки де Ёнг (“Барселона”) – 90
9-13. Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”) – 90
9-13. Ёзуа Киммих (“Бавария”) – 90
9-13. Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”) – 90
9-13. Ян Облак (“Атлетико”) – 90.
160   
Добавить комментарий
Ваше имя: *